Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қорасув обл «ГАИ»да катта навбатлар ҳосил бўлган» номи билан тарқалган лавҳа юзасидан маълумот берилди
19.02.2022 19:57,  
250

Ижтимоий тармоқларда «Қорасув обл «ГАИ»да катта навбатлар ҳосил бўлган» номи билан тарқалган лавҳа юзасидан изоҳ берилди.

Тарқалган видеода Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимида навбат кўплиги юзасидан эътироз билдирилган. 

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳасида жойлашган «Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш» бўлимига бир кун давомида 250 нафар фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, 150 нафар фуқаролар эса автотранспорт воситасига давлат рақам белгисини олиш, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномани алмаштириш бўйича мурожаат қилмоқдалар. 

Шундан келиб чиқиб ҳозирда бир кун давомида умумий 400 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқда тарқатилаётган «1 мартдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун имтиҳон олинар экан» деган ёлғон хабар ҳам фуқароларни оммавий равишда ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун келишларига сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан