Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қороқалпоғистонда уйни бузаётган 3 кишини девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди
1.03.2021 20:01,  
242

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 3 киши девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 12:30 да туманнинг «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаро А.А.нинг эски уйи Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар томонидан бузилаётган бўлган. Шу пайтда девор қулаб тушиб, уч нафар шахс ҳам девор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан туман ИИБ ТБ Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан