Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия валиаҳд шаҳзодаси Қошиқчининг ўлимига масъул эканини тан олди
26.09.2019 17:02,  
690

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Оли Сауд журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия консуллигида ўлдирилишига масъул бўлганини тан олди. Бу ҳақда пайшанба куни АҚШдаги PBS (Public Broadcasting Service) сайтида жойлаштирилган Frontline ҳужжатли филмининг навбатдаги сони анонсида айтилди. Мартин Смитнинг ушбу филми 1 октябр куни эфирга чиқади.

“Бу воқеа мен хизматда (яъни, мамлакат бошқарувида) бўлган пайтимда содир бўлди. Барча масъулиятни ўз зиммамга оламан”, деган шаҳзода ҳозирда Саудия бошқарувида қиролдан кейинги иккинчи ўринда туради. Аммо у Қошиқчи билан қандай воқеа содир бўлганидан бехабар бўлганини ҳам айтиб ўтган. Муҳаммад бин Салмон Оли Сауднинг тушунтиришича, “қиролликда 20 миллион фуқаро ва 3 миллион давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг ҳар бири нима қилаётганини билиб туриш имконсиз иш”.

Тахт вориси журналистни ўлдирган “қотиллар жамоаси” Ар-Риёд ва Истанбул орасида қироллик авиапаркига қарашли хусусий бизнес-жет самолётларида учиб юргани ҳақидаги саволга “Амалдор ва вазирлар ўз вазифалари, масъулият доираларига кўра бундай қилишга (қироллик оиласига тегишли самолётлардан фойдаланишга) ҳақли” деб изоҳ берган.

Расмий Ар-Риёд сиёсатини қаттиқ танқид қилиши билан танилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр куни мамлакатнинг Истанбулдаги консуллигига кириб кетгани бўйича бедарак йўқолган. Фақат 20 октябрга бориб Саудия ҳукумати унинг консуллик биносида келиб чиққан зиддият натижасида ўлдирилганини хабар қилди. Халқаро ҳамжамият бу жиноятни қатъий қоралаб, Ар-Риёдни шаффоф тергов ўтказишга даъват қилган эди.

Қошиқчи ўлдирилган вақтда кўплаб таҳлилчилар, сиёсий кузатувчилар “буёғига АҚШ ва Европанинг Саудия Арабистонига нисбатан сиёсати ўзгариши, уни энди қўлламасликлари” ҳақида фикр билдиришганди. Аммо бошида сауд ҳукуматини қаттиқроқ танқид қилган ғарб мамлакатлари вақт ўтиши билан мавжуд вазиятга кўникиб кетди. Бугун Қошиқчи ҳақида жуда кам эсланяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан