Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшиқларни рухсатсиз намойиш этиб келган кафе 60 миллион сўм жаримага тортилди
26.10.2022 17:12,  
152

Суд жавобгардан даъвогарлар Жалолиддин Аҳмадалиев ҳамда Ҳамдам Собировларга муаллифлик ҳуқуқини бузилиши натижасида келиб чиққан ҳар бирига 30 миллион сўмдан зарарни ундириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Андижон шаҳридаги умумий овқатланиш жойида жамият аъзолари ҳисобланган Хамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги қўшиқлардан ҳеч қандай рухсатсиз ҳамда тегишли лицензия шартномасини тузмаган ҳолда фойдаланаётганлиги юзасидан вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилгани ҳақида хабар қилганди.

Мурожаатда жамият хонандалар билан тузилган шартномаларга асосан ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқи объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқини Республики ҳудудида ҳимоя қилиши қайд қилинганди.

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида ҳақиқатан ҳам Андижон шаҳрида фаолият юритувчи «М.С.П.» МЧЖ томонидан Хамдам Собиров ижросидаги “20 март”, “Тентакчам” ҳамда Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги “Жаноним”, “Ёр биздан кетди” номли қўшиқлари ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли шартнома тузмаган ҳолда омма эътиборига етказилиб келинаётганлиги аниқланганди.

Ўрганиш юзасидан тадбиркорга юқорида қайд этилган қўшиқларни фойдаланадиган ижролар рўйхатидан (плейлист) ўчиришни сўраб, тақдимнома киритилганди. Шунингдек, жамият раҳбарига муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларидан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилганди.

Шундан сўнг, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига тадбиркордан хонандалар фойдасига товон пули ундириш ҳамда муаллифлик ҳуқуқини тиклаш ҳақида даъво аризаси киритган. Суд даъво аризани қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарлар Жалолиддин Аҳмадалиев ҳамда Ҳамдам Собировларга муаллифлик ҳуқуқини бузилиши натижасида келиб чиққан ҳар бирига 30 миллион сўмдан зарарни ундириш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан