Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшма Штатлар тарихдаги иккинчи йирик банк инқирозига учради
11.03.2023 09:13,  
25

АҚШнинг йирик Silicon Valley Bank (SVB) 48 соат ичида рекорд даражада банкрот бўлди, деб хабар берди CNN.

Калифорния банк регуляторлари SVB молиявий гуруҳини инвестиция активлари қимматлашганидан кейин омонатчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ёпишга мажбур бўлди.

9 март куни банк қимматли қоғозлар билан муваффақиятсиз битим амалга оширгани ва йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун қўшимча акциялар чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. Омонатчиларнинг ўз ҳисобварақларидан маблағларини ечиб олмоқчи бўлганлар оқими кузатилди. Бу эса SVB ликвидлигининг кескин пасайишига олиб келди.

АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси (FDIC), SVB банкротлиги ҳақидаги маълумотдан сўнг, суғурталанган омонатчилар душанба куни эрталабдан кечиктирмай ўз омонатларига кириш ҳуқуқига эга бўлишларини айтди. Суғурталанмаган омонатчиларга кейинги ҳафтада аванс дивидендлари тўланади.

CНН маълумотларига кўра, SVB банкротлиги АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банкрот бўлди. Биринчи ўринни 2008 йилда банк холдинги Вашингтон Мутуалнинг қулаши эгаллаб турибди, у омонатларни олиб қўйиш тўлқини туфайли дарҳол ўз қийматининг 95 фоизини йўқотган эди.

Reuters маълумотларига кўра, SVB'нинг тўсатдан банкрот бўлиши технология стартаплари ҳамжамиятида шокни келтириб чиқарди.

SVB бош директори Грег Беккер банк ходимларига видеомурожаат ёзиб, уларни "бир-бирига яқин бўлишга, ҳамкасблар ва мижозларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишга" чақирди.

SVB молиявий гуруҳи АҚШдан ташқари Буюк Британия, Ирландия, Германия, Исроил, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Дания ва Кайман оролларида ишлаган. 2020 йил охирида унинг 116 миллиард доллар активлари ва 102 миллиард доллар қабул қилинган депозитлари бор эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан