Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшма Штатлар Япония крипто биржаларини Россия билан ҳамкорликдан воз кечишга чақирди
9.07.2022 14:29,  
23

Қўшма Штатлар Японияни маҳаллий криптобиржалар ва кончиларга Россия билан алоқаларни узиш учун босимни кучайтиришга чақирди, деб хабар бермоқда Financial Times манбаларга таяниб.

Америкалик дипломатлар Японияда рўйхатдан ўтган ва Россия Федерациясида ишлашда давом этаётган 30 та криптовалюта биржаларига мурожаат қилишди. 

Шунингдек, АҚШ расмийлари Токиодан Сибирда криптовалюта қазиб олишни тақиқлашни сўраган. Россиянинг ушбу ҳудуди электр энергиясининг арзонлиги ва иқлими туфайли кончилар орасида машҳурдир. 

Шундан сўнг, Япониянинг Молиявий хизматлар агентлиги FSA ўзига бўйсунувчи биржаларни Россия билан қолган барча алоқаларни тўхтатишга чақирди. 

Нашрнинг қайд этишича, АҚШнинг Япониядаги элчихонаси ва FSA ҳозирги вазиятга изоҳ беришдан бош тортган. Март ойида Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро фонида FSA савдо платформаларидан санкциялар остида қолган Россия фуқаролари ва Россия компанияларининг активлари билан боғлиқ ҳисоб ва операцияларни кузатишни талаб қилди. Ўша пайтда агентлик Россияда биржалар фаолиятини тақиқламаган, гарчи баъзилари бу мамлакатда ўз фаолиятини тўхтатган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан