Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшни мамлакатлар Хитой билан чегараларини ёпмоқдалар
27.01.2020 18:28,  
1416

Мўғулистон Хитой билан чегараларни ёпди

Мўғулистон янги турдаги коронавирус ҳавфи туфайли Хитойга ўз чегараларини ёпди. Бу ҳақда 26 январ куни мамлакат бош вазири Улзийсайханы Энхтувшин маълум қилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, 27 январдан бошлаб тақиқ Хитой билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатига тадбиқ этилади. Бундан ташқари, 2 мартгача ўрта ва олий ўқув юртлари фаолияти тўхтатилди.

Мўғулистон ҳукумати ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун касалхоналарни тайёрлашга қарор қилди, аммо мамлакатда ушбу касаллик билан касалланган бемор расман қайд этилмаган.  

Қирғизистонда 23 январдан бери чегаралар ёпиқ  

Қирғизистон ҳам Хитой билан чегараларни ёпмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев маълум қилган.

Вазирнинг таъкидлашича, чегара 23 январдан бошлаб ёпиқ. Бироқ бу ҳар йилги Хитой янги йилини нишонлаш билан боғлиқ.

“Бугун чегарадан на аҳоли, на бирор маҳсулот ўтиши мумкин эмас”, – дейди жаноб Абилгазиев.

Тожикистон февралга қадар Хитой билан авиарейсларни тўхтатди

Тожикистоннинг Somon Air авиаширкати феврал ойигача Душанбе-Урумчи (Хитой) йўналишидаги парвозларни тўхтатди.

 Хитойнинг South China Airlines ширкати ҳам февралга қадар Тожикистонга бўладиган парвозларни вақтинчалик тўхтатди.

“Ҳозирча биз аниқ билмаймиз – рейсларнинг бекор қилиниши янги топилган коронавирус билан боғлиқми ёки 25 январда нишонланадиган Хитой янги йили биланми”, - қайд этилади Душанбе халқаро аэропорти матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистон хитойликларга 72 соатлик визасиз тартибни бекор қилди

Кеча Нур-Султонда бош вазир Асқар Мамин бошчилигида Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва профилактика чораларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Tengrinews'нинг ёзишича, 10 банддан иборат қатъий чоралар белгиланган. Улар орасида Олмаотадаги “Хоргос” халқаро чегаралараро ҳамкорлик марказининг қозоқ қисмининг ёпилиши, хитойликларга 72 соатлик визасиз тартибнинг бекор қилиниши ҳам бор.

Россиялик операторлар Хитойга саёҳатлар ташкил қилишни тўхтатишди

Россиялик туроператорлар 24 январда Россия федерал туризм агентлиги тавсияларидан кейин Хитойга саёҳатлар ташкиллаштиришни тўхтатишди. Мутахассислар турфирмалар зарарини ҳисоблаб чиқишди - феврал ойининг ўзидаёқ $27 млн.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан