Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшни республикаларда ўқиётган талабалар тест синовларсиз Ўзбекистонга «перевод» қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
4.04.2022 13:52,  
44

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов имзоси туширилган хат тарқалган эди. 

Тарқалган хатда гўёки ОТМларда дарс машғулотларининг бошлангани муносабати билан қўшни республикаларда таҳсил олаётган барча талабаларга ёзги кўчириш даврида тест-синовларсиз, тўловларсиз соддалаштирилган тартибда Ўзбекистонда ўқишга рухсат этилгани ёзилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари! Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва олий таълим муассасасига ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз”, - дейилган хабарда.

Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан