Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Ухан шаҳридан 5 нафар қозоғистонлик ҳам эвакуация қилинди
5.02.2020 16:35,  
316

Саккиз нафар Қозоғистон фуқароси Ухан шаҳридан Ўзбекистон ва Россияга эвакуация қилинди, деб хабар берди Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

«Қозоғистон томонининг илтимосига кўра, бугун тунда Хитойнинг Ухань шаҳридан Россия ва Ўзбекистоннинг махсус бортларида 8 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилинди. 

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус ўчоғи Ухандан яна 84 нафар ўзбекистонликлар олиб келинди (фото+видео)

Беш нафар фуқаро Тошкент шаҳрида икки ҳафта давомида шифокорлар назорати остида бўлишади, қолган уччаласи Тюмень шаҳрида бўлишади», - дейилган хабарда. 

ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, эвакуация қилинганлар орасида ҳарорати кўтарилиши боис ХХР эпидемиологик хизматлари томонидан чиқарилмай келган Янцзи университети 1-курс талабаси ҳам бор. 

«Самолётга чиқиш олдидан Қозоғистон фуқаролари қўшимча тиббий текширувдан ўтказилди, ҳеч кимдан иситма ёки коронавирус симптомлари аниқланмаган», - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан