Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшнилар: талабалар стипендияси 25%га оширилади
10.12.2019 20:22,  
743

2020 йил январидан эътиборан Қозоғистонда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олувчиларнинг стипендияси 25 фоиз ошади. Бу ҳақда бугун Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтёр йилининг очилиш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев эълон қилди, деб хабар берди Kazinform.

«Олий таълим муассасалари талабаларининг стипендиясини ошириш долзарб масалалардан бири эканлигини биламан. 2016 йилдан бери бу масала назардан четда қолиб келди. Лекин унинг объектив сабаблари бор эди. Шунинг учун талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 январидан эътиборан бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиясини 25 фоиз оширишга қарор қилдим. Умуман олганда бу тахминан 130 минг одамни қамраб олади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев

Президент, шунингдек, колледж талабаларининг ҳам стипендияси оширилишини таъкидлади. «Ёдингизда бўлса, жорий йил сентябридан бошлаб касб-техника коллежларида таҳсил олаётган 122 минг нафар ўқувчининг стипендияси 30 фоизга оширилганди. Менинг топшириғим бўйича Ҳукумат 2020 йил январидан бошлаб ўрта махсус таълим колледжлар талабаларининг стипендиясини 25 фоизга оширади. Бу 100 минг одамга тегишлидир. Ушбу чора-тадбирлар талабаларимиз учун яхши қўллаб-қувватлаш бўлишига ишонаман», - деди Тоқаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан