Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
11.04.2022 13:29,  
116

Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди — Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди.

Аввалроқ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида Қўшработда тиббий кўриклар ташкил этилганди.

Натижада 200 нафар аҳоли вакили скрининг текширувларидан ўтказилиб, уларнинг 300 нафарида турли юрак-қон томир касалликлари аниқланди. 57 нафарида эса кардиохирургик амалиёти ўтказилиши режалаштирилди.

Хусусан, тиббий кўрик вақтида шошилинч кардиохирургик амалиётга муҳтож 5 нафар фуқаро танлаб олиниб, уларнинг 3 нафарида мазкур операция муваффақиятли бажарилди.

Қувкалла маҳалласида яшовчи Муниса Аҳмедованинг қизига ҳам юрак нуқсони ташхиси қўйилди. Касаллик операция орқали бартараф этилиши маълум бўлгач, бемор жарроҳлик столига ётқизилди.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокорининг маълум қилишича, тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафарга яқин қўшработлик беморнинг барчаси шу ернинг ўзида операция қилиниб, соғломлаштирилади.

Шунингдек, туман шифокорларининг вилоят марказида малака ошириши йўлга қўйилиб, келгусида бундай мураккаб амалиётлар маҳаллий кардиожарроҳлар томонидан бажарилиши режалаштирилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан