Қўштепа туманидаги болалар боғчасидан жасад топилди

Қўштепа туманидаги болалар боғчасидан жасад топилди

Бу ҳақда туман ИИБ маълумотига асосланиб ҳокимлик манбаси маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:00ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи, Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг мурдаси топилган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки текширувида у ис газидан заҳарланган дея бирламчи хулоса берилган.

Қўштепа тумани ҳокимининг тегишли қарори билан содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан туман комиссияси таркиби ҳам тасдиқланган.