Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қосим-Жомарт Токаев Сардоба тошқинидан зарар кўрган шаҳарчага борди
20.08.2020 21:50,  
662

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакат жанубидаги Туркистон вилоятига расмий ташриф билан келди. 

Акорда веб-сайтининг хабар беришича, ташриф Мирзакент шаҳарчасидан бошланган. Давлат раҳбари Сардоба сув омборида тўғоннинг бузилишидан жабр кўрганлар учун янги миттитуман қурилиши билан танишди.

"Маълумки, техноген ҳалокат натижасида 4 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди, 500 дан ортиқ уй вайрон бўлди. Қозоғистон томонида уй-жойларини йўқотган Женис, Жанатурмис, Дўстлик қишлоқлари аҳолиси учун Мирзакентда янги миттитуман қурилди. Оила аъзоларининг ҳар бирига 100 минг тенги (2,5 млн. сўм) ажратилди. 

Фото: Akorda.kz

 

Президент маҳаллий аҳоли билан учрашувда ушбу ҳудудни тиклаш учун давлат зудлик билан бюджетдан маблағ ажратганини таъкидлади. Қосим-Жомарт Токаев таҳликали бир пайтда бутун халқ бирдамлик ва ҳамжиҳатликни намойиш этганини таъкидлади. 

"Янги микрораён қурилмоқда. Кўчада бирорта ҳам жабрланувчи қолмади. Ҳар бир аҳолининг эҳтиёжлари инобатга олинди. Эҳтиёж бўлганларнинг ҳаммаси бу ерга кўчиб ўтишади. Тез орада ҳамма ўзларининг бошлари остидаги томни топадилар. Кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Биргаликда бўлганимизда, ҳар қандай юкни кўтаришимиз мумкин. Бу ерда тадбиркорлар, қурувчилар, шифокорлар, оддий фуқаролар, кўплаб кўнгиллилар фаол ишламоқда. Барчага ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейилади Акорда сайтида берилган хабарда.

Президент минтақадаги вазиятни диққат билан кузатаётганини айтди. 

Фото: Akorda.kz

 

Шунингдек, хабар қилинишича, сафар давомида Қосим-Жомарт Токаев экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиевнинг сел тошқини оқибатларини бартараф этиш ва келгусида шунга ўхшаш фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботини тинглади. Давлат раҳбари ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан