Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қосим-Жўмарт Тўқаев авиаҳалокат айбдорлари қатъий жазоланишини айтди
27.12.2019 11:51,  
481

Бугун, 27 декабр куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан пойтахт Нур-Султонга қараб йўлга чиққан самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, бортида 100 га яқин йўловчиси бўлган самолёт аэропорт ташқарисига қулаб тушган. 14 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши тан жароҳати олган, улардан 6 нафари ёш бола, 22 киши оғир аҳволда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Ҳалокатдан сўнг, Қозоғистон ҳукумати Bek Air авиакомпанияси фаолиятини тўхтатди ва Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги Fokker-100 русумли самолётлар парвозига вақтинчалик тақиқ қўйди.

Ҳалокат қурбонларига ёрдам бериш ва вазиятни назорат қилиш мақсадида Қозоғистон бош вазирининг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.

Screenshot: twitter.com

Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида ҳалокат қурбонларининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, барча айбдорлар қонунга мувофиқ қатъий жазоланишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан