Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қосимжоновнинг 25 йиллик гегемонлиги тугади, энди Абдусатторов ФИДЕ рейтингидаги биринчи рақамли шахматчи
2.04.2022 23:37,  
347

2022 йилнинг 1 апрель санасидан кейинги ҳолат акс этган ушбу жадвалда айни дамда кучли 100 ликдан икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олган. Булар жаҳоннинг 17-чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов ҳамда яқинда рапид йўналиши бўйича дунёдаги энг ёш чемпионга айланган Нодирбек Абдусатторовдир.

Эътиборли жиҳати, янгиланган рейтингда ўзбекистонлик шахматчилар орасида пешқадам ўзгарди. 1997 йилда ФИДE рейтингида Ўзбекистоннинг энг юқори баллга эга шахматчиси мақомини қўлга киритган Қосимжонов чорак асрдан сўнг ўрнини ёш ва иқтидорли издошига бўшатиб берди.

ФИДEнинг янгиланган рейтингида халқаро гроссмейстер Н.Абдусатторов (2004 йилда туғилган) 2 661 балл билан 74-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган ойда у 92-ўриндан жой олганди. Рустам Қосимжонов (1979 йилда туғилган) эса 2 656 рейтинг бали билан 82-поғонага тушди. Бир ой аввал 17-жаҳон чемпиони 77-ўринда қайд этилганди. ТОП-100таликда Нодирбекдан ёш биронта ҳам шахматчининг йўқлиги бизни янада хурсанд қилади.

ФИДE 20 ёшгача бўлган шахматчиларнинг рейтинг ўринларини ҳам алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли ёш шахматчилар орасида Нодирбек айни пайтда 4-ўринга кўтарилди. Шунингдек, ёш шахматчилар орасида ТОП-100таликдан яна уч нафар шахматчимиз ўрин олган:

4 (ўтган ойдаги ўрни – 7). ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661,

11 (10). ГМ Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630,

17 (16). ГМ Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609,

25. ГМ Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида фақат Нодирбек Абдусатторов кучли юзликда қайд этилган, у 2670 балл билан 37-ўринни эгаллаб турибди.

Блис йўналишида 4 шахматчимиз кучли юзликдан жой олган:

36. Рустам Қосимжонов – 2681.

45. Нодирбек Абдусатторов – 2663.

71. Жавоҳир Синдоров – 2630.

96. Шамсиддин Воҳидов – 2611.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан