"Қўйлиқ" бозори ёнидаги йўл ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, «Қўйлиқ» бозори ёнидаги автомобиль йўлининг бир қисми жорий йил 16 апрелдан ёпилади.

Қайд этилишича, мазкур ҳудудда янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётгани сабабли 16 апрелдан ТХАЙнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқаради.

Хусусан, ТХАЙнинг «Қумариқ-Роҳат» йўналишида «Қўйлиқ» бозорининг кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда тўрт йўналишидан иккитаси вақтинча ёпилади.

«Шунингдек, ТХАЙнинг "Роҳат-Қумариқ" йўналишида "Компас"  савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши қурилиш ишлaри якунига етгунига қадар 50 метр узунликда вақтинча ёпиб қўйилади.