Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Қўйлиқ” бозорида юзни танувчи камералар ўрнатилди
21.01.2020 17:58,  
190

Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори, солиқ ва санитар-эпидемиология идоралари вакиллари ҳамда “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилиш давомида бозор ва унинг атрофидаги вазиятни яхшилаш учун қўллаш керак бўлган зарурий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Биринчи навбатда санитария талаблари, автотранспорт воситалари учун тураргоҳлар, хизмат кўрсатиш даражаси, савдо қилиш учун шароитлар яратиш масаласига эътибор қаратилди.

Ҳозирга келиб бозор ҳудудига 210 IP-камера ўрнатилган, автотураргоҳларни ташкиллаштириш бўйича таклиф киритилган, жамоатчилик назорати штаби ташкил этилган, бозорга кириш-чиқишда юзни танувчи учта интеллектуал камера ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан