«Қўйлиқ»да одамларнинг пластик карталаридан фирибгарлик билан пул ўғирлаб юрган шахс ушланди

«Қўйлиқ»да одамларнинг пластик карталаридан фирибгарлик билан пул ўғирлаб юрган шахс ушланди

2020 йилнинг 29 май кунидан 9 июнга қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли И.М. Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида ўрнатилган банкомат ёнида бўла туриб, мазкур банкомат ёнига пластик картадаги пулни нақдлаштириш мақсадида келган жами 7 нафар фуқароларга, пулларни нақдлаштиришда "ёрдам беришини" айтган.

И.М. ёрдам бериш баҳонасида улардан пластик картасини олиб, пулларни нақдлаштириш жараёнида, пластик картага уланиш «SMS» хабарномасини ўзининг уяли телефон рақамига яширинча ўрнатади. Ҳамда пластик карта рақами ва кодини уяли алоқа воситасига сақлаб олиб, мазкур фуқароларнинг пластик картаси ҳисобида мавжуд бўлган жами 10.497.410 сўм пул маблағларини яширин равишда эгаллаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, И.М., айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва лозим бўлган эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйча судга юборилган.