Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ҳукумати вакили Париждан 65 млн еврога хонадон сотиб олди
14.11.2017 18:02,  
3

Қозоғистон ҳукумати вакили Парижда 65 миллион еврога (25 миллиард тенге) умумлашган апартаментларни сотиб олди, деб хабар берди Mansion Global кўчмас мулк агентлиги сайти.

Агентликнинг берган маълумотига кўра, юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминланган кўчмас мулкнинг майдони 1200 квадрат метрни ташкил этади. Хонадонда бешта ётоқхона, бешта ваннахона, SPA-ҳудуд ва хизматчилар хоналари бор. Шунингдек, унинг ичида майдони 55 квадрат метрли бомбапаноҳ бўлиб, ўқ ўтмайдиган ойналар ўрнатилган.

Хонадон сотуви бельгиялик риэлтор Игнас Мювиссен томонидан амалга оширилди. Сайтнинг ёзишича, унинг Москвадаги кўчмас мулк агентлиги собиқ совет республикаларидаги харидор ва сотувчиларга хизмат кўрсатади.

Mansion Global билан суҳбатда ушбу кўчмас мулкни сотган шахс Россия инвестиция компанияси раҳбари эканлигини айтди. У бинодаги олтита хонадонни бирлаштириб ягона хонадонга айлантирган.

Ҳашаматли хонадон Елисей майдони яқинидаги кўчада жойлашган. Унинг деразасидан бир тун ётиш 20 минг доллар турадиган тарихий Plaza Athénée меҳмонхонаси кўриниб туради.

Мювиссен харидорнинг Қозоғистон ҳукумати вакили эканлигини маълум қилди, лекин унинг кимлигини айтмади. Унинг айтишича, ушбу харид 2017 йилда Париждаги энг йирик харид бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан