Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Ўзбекистон билан биргаликда сунъий йўлдош қуриши мумкин
22.09.2018 09:53,  
25

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги келгуси режалари билан ўртоқлашди. Улар орасида Ўзбекистон билан биргаликда сунъий йўлдош қуриш ҳам бор, деб хабар берди Kazinf. 

Халқаро ҳарбий-техник ҳамкорлик департаменти директори Асланбек Сирлановнинг маълум қилишича, сунъий йўлдошни қуриш бўйича аниқ таклифлар бор. 

Таъкидланишича, ушбу қурилма нафақат икки давлатга, балки Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга ҳам хизмат кўрсата олади. 

“Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз хорижий сунъий йўлдошдан фойдаланишади. Шу сабабли биргаликда битта сунъий йўлдош қуриш таклифи билдирилди”, деб айтган Сирланов қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги бўйича ўтказилган матбуот анжуманда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан