Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Ўзбекистонда янги элчи тайинлади
30.03.2016 11:05,  
5

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасига Ерик Утембаевни тайинлади, деб хабар бермоқда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати.

Ерик Утембаев 2012 йилдан бери Қозоғистоннинг Польшадаги элчиси бўлиб ишлаб келган, ундан олдин Люксембургда элчи бўлган.

Шу билан бир вақтда Утембаев Европа Иттифоқи ва НАТОда Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарган.

Утембаев 2006-2009 йилларда Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси бўлган, ундан олдин эса Каспий денгизи бўйича музокараларда Қозоғистон вакили, 2002 йилдан Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари ва 2001 йилдан бошлаб Қозоғистон Стратегик Режалаштириш Агентлиги раҳбари ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг олдинги элчиси Борибай Жексембин эди.

Унинг Тошкентдаги ваколати ўтган йили декабрда якунланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан