Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Қозоқ матбуот хизматларининг билдиришича, учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг асосий аспектлари муҳокама қилинади.
Қозоғистон президенти сўнгги марта расмий ташриф билан юртимизга 2013 йилда келган эди.
Ўшанда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси, Ўзбекистон-Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ва божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.