Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон президентининг суратлари онлайн-казино рекламасида пайдо бўлди
29.08.2019 15:29,  
19

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг суратларидан онлайн-казино рекламасида ноқонуний равишда фойдаланилган. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Берик Курмангали маълум қилди.

“Менга ижтимоий тармоқларда президент Қасим-Жомарт Тоқаев суратидан фойдаланилган онлайн-казино рекламаси пайдо бўлганлиги хусусида оммавий ахборот воситаларидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Давлат раҳбарининг бу рекламага ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг суратларидан ноқонуний равишда фойдаланишганлигини расман билдираман", - деди Берик Курмангали

Президент матбуот котиби бунинг “ноҳалол сохта реклама” эканлигини маълум қилган.

“Бизнинг фикримизча, бунга ўхшаш хабарлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини чалғитади ва обрўга жиддий зарар етказади. Ўйлайманки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар реклама берувчиларни аниқлашади ва уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишади. Барча ижтимоий тармоқларни тижорат материалларини жойлашда масъулиятли бўлишга ва ўзгаларнинг суратларидан ноқонуний фойдаланмасликка чақираман", - деб қайд этган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев унинг сурати тасвирланган кўплаб билбордлар ўрнатилишига ўз муносабатини билдириб, уларни ўринсиз маъмурий жонкуярлик деб атаган. Шунингдек, Тоқаев барча ҳокимларга билбордларда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев раҳбарлиги остида мамлакат эришган ютуқлар намойиш қилишини лозимлиги бўйича топшириқлар берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан