Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон шимолида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди
11.09.2019 12:09,  
68

Шимолий Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. 

Бу турдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.

Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жаворгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, вилоят мактабларида жинсий тарбия бўйича ўқув машғулотлар олиб борилмоқда, ота-оналари билан ишлар ташкил этилган, аммо бундай ҳолатлардан қочиб бўлмаяпти.

Бироқ ўтган йилга нисбатан қизларнинг эрта ҳомиладорлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Ўтган йилнинг шу даврида 16 ёшгача бўлган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолати 14 та, вояга етмаганларнинг 39 та ҳомиладорлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан