Ақтўбеда яқинда бўлиб ўтган терактлар мунособати билан, Қозоғистонда 9 июн – мотам куни деб эълон қилинди, республика президенти матбуот хизматига асосланиб спутник хабар бермоқда.
“Ақтўбеда содир этилган теракт оқибатида, ҳарбийлар ва тинч фуқаролар қурбон бўлиши мунособати билан, 2016 йилнинг 9 июн куни Қозоғистон Республикасида мотам куни деб эълон қилинсин”, — дейилган Нурсултон Назарбоев имзолаган қарорда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни бир гуруҳ шахслар Ақтўбедаги қурол-яроғ магазини ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирди. Шаҳарда аксилтеррор тартиб эълон қилинди. ИИВ томонидан тарқатилган охирги хабарларга кўра, йўқ қилинган жангарилар сони 13 кишини ташкил қилди.