Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда Ақтўбе теракти туфайли мотам куни бошланди
9.06.2016 11:17,  
3

Қозоғистонда Ақтўбедаги теракт қурбонлари хотираси учун эълон қилинган мотам куни бошланди.Бу ҳақда спутник хабар бермоқда.

Мотам муносабати билан давлат муассасаларида байроқлар туширилган, телевидение ва радиоларда рекламалар тўхтатилган ва кўнгилочар дастурлар бекор қилинган.

5 июнь куни бир гуруҳ шахслар Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Ҳужум қилганларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. Айни вақтда 6 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 8 июнь куни Ақтўбе шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари қурбонлари хотирасига 9 июнни мамлакат миқёсида миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолаганди.

Нурсултон Назарбоев бу ҳодисаларда "рангли инқилоб" аломатларини пайқаганини айтди ва гуруҳ хориждан кўрсатма олгани ҳақида гапирди. У бу теракт ижрочиларининг барчасини йўқ қилишга кўрсатма берган.

Қозоғистонда 9 июн – мотам куни деб эълон қилинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан