Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда давлат хизматчилари сони 25 фоизга қисқартирилади
2.09.2019 19:11,  
18

Қозоғистонда 2024 йилга келиб давлат хизматчилари ва миллий компания ишчилари сонини 25 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда президент Қасим-Жомарт Тоқаев илк бор Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

“2020 йилдан бошлаб биз давлат хизматчилари сонини секин-аста қисқартиришга киришамиз, ортган маблағларни эса энг кўп фойда келтирадиган ишчиларни моддий  рағбатлантиришга йўналтирамиз. 2024 йилга келиб давлат хизматчилари ва миллий компания ишчилари сонини 25 фоизга қисқартириш лозим”, - дея Тоқаев сўзларидан келтиради Sputnik.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дарига Назарбаева  Қозоғистон сенатининг раиси этиб қайта сайлангани хабар қилинган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан