Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги аянчли автоҳалокат натижасида 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
9.09.2019 12:48,  
31

Қозоғистондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди.

ТИВ хабарига кўра, 8 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда 4 одам жабрланган.

“2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этди. Давлат рақами 40Р988ҚА бўлган “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган”, - дейилади хабарда.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан