Қозоғистон афғон қочқинларини қабул қилиш тўғрисида баёнот берди​​​​​​​

Қозоғистон афғон қочқинларини қабул қилиш тўғрисида баёнот берди​​​​​​​

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига Америка Қўшма Штатларидан америкалик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилган афғон қочқинларини ўз ҳудудига жойлаштириш бўйича талаблар келиб тушмади, деб хабар берган вазирлик матбуот хизмати.

«Америка томони томонидан расмий равишда бундай мурожаатлар бўлмаган», — дея матбуот хизмати саволга жавоб берди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида АҚШ президенти маъмурияти Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга АҚШ Қуролли Кучларида ишлаган 9 мингга яқин афғонларни ўз ҳудудларига вақтинча жойлаштиришни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Афғонларни қабул қилиш тартиби Марказий Осиё мамлакатлари билан Афғонистон бўйича кенг кўламли ҳамкорлик шартномасининг бир қисми бўлиши керак.