Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдори бўйича Туркияга яқинлашиб қолди
26.11.2019 15:15,  
3021

Бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич.

Бутунжаҳон банки маълумотларига кўра аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (харид қилиш имконияти) бўйича 2018 йилги рейтингда Қозоғистон 54-ўринни эгаллаган.

Шуни эслатиб ўтириш керакки, аҳоли жон бошига ЯИМ – муайян мамлакатда бир йил давомида ишлаб чиқарилган ва аҳоли сонига бўлинган маҳсулот миқдоридир. Бу мамлакат иқтисодий тараққиётининг асосий кўрсаткичидир. Ўзаро мувофиқлик учун барча кўрсаткичлар ягона валюта – АҚШ долларида ифодаланади. Миллий валюталарнинг долларга нисбатан қиймати валюталарнинг бозорда алмашинув курси бўйича белгиланади. Мутахассисларнинг айтишича, харид қилиш имкониятига кўра аҳоли жон бошига ЯИМ миқдорининг аҳоли жон бошига номинал ЯИМ миқдоридан асосий фарқи шундаки бу тушунчаларнинг биринчисида баҳо берилаётган мамлакатдаги ҳаёт кечириш нархи ўрганилади.

2018 йилда Қозоғистонда аҳоли жон бошига ЯИМ 27 831 АҚШ долларини ташкил этди.

ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори бўйича мамлакатлар ўнлиги: Қатар – 126 минг АҚШ доллари, Макао (Хитойга тегишли мухтор ҳудуд) – 122 минг, Люксембург – 111 минг, Сингапур – 101 минг, Ирландия – 83 минг, Бруней – 80 минг, БАА – 74 минг, Кувайт – 73 минг, Кайман ороллари (Буюк Британияга тегишли ҳудуд) – 72 минг, Швейцария – 68 минг, Сан-Марино – 63 минг, Норвегия – 65 минг АҚШ доллари.

Собиқ совет мамлакатлари бу рўйхатда қуйидаги тартибда ўрнашган: Қозоғистон – 27,8 минг АҚШ доллари (54-ўрин), Россия – 27,1 минг АҚШ доллари (56-ўрин), Беларус – 19,9 минг АҚШ доллари (70-ўрин), Туркманистон – 19,2 минг АҚШ доллари (74), Озарбайжон – 18 минг АҚШ доллари (78-ўрин), Грузия – 11,4 минг АҚШ доллари (107), Арманистон – 10,3 минг АҚШ доллари (114), Украина – 9,2 минг АҚШ доллари (117), Ўзбекистон – 7 минг АҚШ доллари (131), Қирғизистон – 3,8 минг АҚШ доллари (152), Тожикистон – 3,8 минг АҚШ доллари (157-ўрин).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан