Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Алишер Усмонов берган пулларни халққа тарқатишни бошлади
12.05.2020 14:28,  
997

7 май куни асли ўзбекистонлик бизнесмен Алишер Усмонов Сардоба сув омбори аварияси оқибатида жабрланганларга 5 миллион доллардан зиёд пул ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

“Россиялик ишбилармон Алишер Усмонов “Туркистон” ижтимоий ривожланиш корпоратив жамғармаси ҳисоб рақамига Мақтаарал туманидаги тошқинлардан жабр кўрган ва хавфсиз жойга кўчирилган 30 420 киши учун 5 миллион 202 минг АҚШ долларини ўтказди”, — дейилган хабарда.

Туркистон вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Сардоба сув омбори дамбаси ёрилишидан зарар кўрганлар учун ўтказилган пуллар Мақтаарал тумани аҳолисига 1000 АҚШ долларлик сертификатлар сифатида тарқатила бошланди.

Ҳозирда пуллар тошқиндан жабрланган оиланинг бошлиқлари ҳисобига ўтказилган бўлиб, уларнинг ҳужжатлари тўлиқ шакллантирилгач, оилалар ажратилган пулни нақдлаштириб олади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликлар учун ҳам 10 миллион АҚШ доллар миқдорида хайрия ажратган эди. Лекин, Ўзбекистон ҳукумати ушбу маблағ халққа қандай етказилиши борасида изоҳ бермади.

Алишер Усмонов Сардоба учун 10 млн доллар берди ва Президентга мактуб йўллади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан