Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтирмоқчи
10.08.2022 18:58,  
18

Қозоғистон авиакомпаниялари Ўзбекистон, Хитой ва Покистон ўртасида янги йўналишларни йўлга қўймоқчи, бу ҳақда "Курсив" манбаси хабар бермоқда.

Унга кўра, ушбу ҳудудларга бўлган талаб тобора ортмоқда. Аммо ҳозирча уни қаноатлантиришнинг иложи бўлмаяпти.

Юқори талаб эса авиачипталар нархига таъсир қилган.

"Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга янги йўналишлар ва рейслар очиш бўйича таклифлар юборилди, ҳозирда жавоб кутяпмиз", — деди Фуқаролик авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева.

Айни пайтда халқаро рейслар ҳафтасига 518 та рейс частотаси билан 115 та йўналиш бўйича 28 та давлатга амалга оширилмоқда.

Халқаро йўналишларда авиакомпаниялар 2022 йилнинг биринчи ярмида 1,2 млн кишини ташиган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60%га ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан