Жорий йилнинг 15 май куни Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. 16 майдан бошлаб Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчилардан Қозоғистон ва мамлакатимиз давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилишни сўрамоқда.