Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон буғдой экспортига чекловларни олиб ташлади
29.05.2020 12:53,  
216

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдаги барча чекловлар олиб ташланади. Экспорт чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги янги буйруқ 2020 йил 1 июньдан кучга киради», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ва Президентнинг ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигини олдини олиш тўғрисидаги буйруғи туфайли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги экспортини вақтинча тўхтатиб қўйган ва янги маҳсулотлар йиғиб олинмагунча етарли захираларни сақлаб қолиш тартибини жорий этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан