Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон фуқаролар ҳақидаги маълумотларни йиғишда Хитой тажрибасини қўллайди
8.10.2019 23:24,  
200

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев фуқаролар ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириш бўйича Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи. “Курсив” нашрининг хабар беришича, пойтахт Остонани ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишда президент бу ҳақда кўрсатма берган.

Токаевнинг айтишича, Хитойга сафари чоғида Hikvision офисига борган ва компания фаолияти унда катта таассурот қолдирган.

“Уларда техника жуда илгарилаб кетган. Рақамлаштириш жуда ривожланган. Қанчалик ривожланганини айтиб ўтирмайман. Экранга боссангиз, киши ҳақидаги деярли барча маълумот чиқади – институтни қачон тугатган, бўш вақтида қаерга боради, қанча кредити бор. Биз ҳам шу йўналишдан боришимиз керак”, – деди президент.

Хитой ҳукумати фуқароларни турли томонлардан кузатиб боради ва олинган маълумотларни рақамли кўринишда йиғади (масалан, харидлари, кредитлари, қоидабузарликлари, ДНК намунаси). Хитойда 2020 йилда ижтимой кредит тизими ишга тушади, бунда махсус технологиялар тўпланган маълумотларга таянган ҳолда одамларга рейтинг беради. Мазкур тизим ўттиз шаҳарда синов тариқасида ишга туширилган. Рейтинги паст фуқаролар бир қатор чекловларга дуч келмоқда: улар тезюрар поезд ва самолёт билетлари ололмайди, баъзи ишларга киролмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан