Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон жанубида бензин ортилган поезд релсдан чиқиб кетди
30.06.2020 14:48,  
137

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бензин ҳамда юк ортилган поезд платформаси релсдан чиқиб кетди ва натижада ёнғин келиб чиқди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг расмий вакили Нурсултон Нураҳмедовнинг сўзларига кўра, Шокпар станциясига кириб келаётган иккита вагон ёнбошга қулаб тушган.

Ҳодиса натижасида нефт маҳсулотлари ерга тўкилган ва қуёш нури таъсирида қизигач, умумий майдони 600 кв. м. бўлган ёнғин келиб чиққан.

Ҳозирда аланга ўчирилган. 

Вагон қулаши сабабли 10 та йўловчи поездининг ҳаракатида кечикиши юз берди.

Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, дея таъкидлади Нураҳметов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан