Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон компанияси вакиллари билан “Ақлли шаҳар” лойиҳаси муҳокама қилинди
14.11.2019 11:56,  
64

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш масаласи муҳокама қилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Қозоғистоннинг Open Technologies Group компанияси юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқариш ва инновацион дастурий таъминот маҳсулотларни тайёрлашда етакчилардан ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг тизими Қозоғистон турли шаҳарларида самарали ишламоқда.

Учрашувда йўллардаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди. Open Technologies Group компанияси вакиллари Жанболат Сарсенов ва Руслан Асаубаев ўзлари тақдим этаётган дастурий таъминот маҳсулотларининг хусусиятлари бўйича атрофлича маълумот беришди. Қайд этилишича, бу тизим нафақат йўллардаги ҳаракатланишни назорат қилади, балки юқори технология сабаб шахсни таниш мумкин.

Шунингдек, унинг ёрдамида шаҳардаги автоуловлар оқими, уларнинг тезлигини аниқлаш мумкин. Шунингдек, буюртмачининг талабига кўра, бошқа функцияларни ҳам киритса бўлади.

Учрашувда, рақамли технологияларни ижтимоий соҳалар, жамоат транспорти тизими ва бошқа йўналишларда қўллаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан