Қозоғистон президенти чет эл фуқароларини рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақида топшириқ берди

Қозоғистон президенти чет эл фуқароларини рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақида топшириқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Алма-Отада ўтказилган йиғилишда миграция полиция органларида хорижий фуқароларни рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақида топшириқ берди.

“Қисқа муддатда бу анархизмдан воз кечиш керак. Хорижий меҳмонларга ноқулайликдан ташқари рўйхатга олиш – бу коррупция манбайи, бу мамлакат ва Олма-ота обрўсига салбий таъсир қилади”, - деди Қозоғистон президенти.

Хорижий фуқароларининг чегара назоратидан ўтиш ҳолати – бу мигратцион рўйхатга олиш бўлади, деб қўйимча қилди Тоқаев.