Қозоғистон Республикаси Сенатига янги спикер тайинланди

Қозоғистон Республикаси Сенатига янги спикер тайинланди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Маулен Ашимбаев Сенат спикери этиб сайланди, дея хабар беради Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентининг 2 майдаги Фармонига биноан Сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколати тўхтатилганди.

Президентнинг бугунги Фармони билан Маулен Сағатханович Ашимбаев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг депутати этиб тайинланди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти Фармонига биноан А.Ғ.Балаева Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири этиб тайинланди .

Қозоғистон Республикаси Президенти Фармонига биноан Д.А.Абаев Қозоғистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.