Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон: "Россия босқинини "уруш" дейишдан қўрқмаймиз"
9.04.2022 12:22,  
521

Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Тимур Сулейменов Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини билдирди.

Қозоғистон расмийси Брюсселдаги Euractive нашрига берган интервьюсида Қозоғистон Россиянинг Украинага босқинини уруш деб аташдан қўрқмаслигини таъкидлади.

«Бизда нарсаларни ўз номи билан аташда муаммо йўқ. Россия «уруш» сўзини тақиқловчи қонун чиқарди. Улар буни махсус ҳарбий операция деб аташаяпти. Аммо Қозоғистонда биз буни қандай бўлса, афсуски, шундайлигича атаймиз», - деди Сулаймонов.

Шунингдек, Сулайменов Россиянинг Қозоғистонга урушни қўллаб-қувватлаш учун босимига ҳам шама қилди.

"Албатта, Россия биздан кўпроқ улар томонида бўлишимизни хоҳларди. Аммо Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Биз на Донбасс, на Қрим билан боғлиқ вазиятни тан олмадик ва тан олмаймиз, чунки БМТ уларни тан олмайди. Биз БМТ даражасида тан олинган қарорларни тан оламиз", деди расмий.

Темур Сулейменов Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш воситаси бўлмаслиги, бунинг ортидан иккинчи даражали санкцияларга дуч келишни истамаслигини билдирди. Расмийга кўра, Қозоғистон "Марказий Осиёдаги энг ғарблашган давлат" ва Европа Иттифоқи билан алоқаларни кенгайтиришни хоҳлайди.

Сулайменовнинг сўзлари Қозоғистон ҳукуматининг Россиянинг Украинага бўлган тажовузини қўллаб-қувватламаслиги ҳақидаги энг аниқ сигналдир. Россия босқинининг глобал оқибатлари олдида Қозоғистон ўзининг ташқи сиёсати ва иқтисодий алоқаларини сақлаб қолишнинг ягона йўли.

Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлауберди Қозоғистон Украинанинг бўлиниб кетган ҳудудларини тан олмаслигини, лекин Россия-Украина можаросида бетараф позицияни эгаллашини айтганди.

2 апрель куни хабар қилинишича, Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган. Тоқаев матбуот хизматига кўра, томонлар савдо ҳамкорлигини фаоллаштиришга келишиб олган. Путин Тоқаевга Россия-Украина музокараларининг бориши ҳақида маълум қилган.

Кузатувчиларга кўра, телефон қўнғироғига Сулайменовнинг баёноти сабаб бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан