Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити учун нархларни оширди
1.01.2023 12:46,  
111

“КазТрансОил” АЖ Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш учун янги тарифни оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, "КазТрансОйл” АЖ бош директорининг буйруғи билан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш мақсадида Россия нефтини ташиш хизмати тарифи 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 27,9 АҚШ доллари миқдорида тасдиқланди.

Буйруқ 27 декабрь куни имзоланган. Янги тарифлар 2023 йил 1 февралдан кучга киради.

Ҳозирги тариф 2018 йил 1 январдан амал қилади. Унга кўра, 1 тонна учун 25,12 АҚШ доллари миқдорида (ҚҚСсиз) тўлов олинади. Бунга қуйидагилар киради:

РФнинг Қозоғистон билан чегараси – “Шағир” нефть қуйиш станцияси йўналиши бўйлаб нефтни қуйиш қиймати, юқоридаги тарифни ҳисобга олган ҳолда – 1 тонна учун 24,28 АҚШ доллари (ҚҚСсиз);

“Шағир” нефть қуйиш станциясида темир йўл цистерналарига қуйиш тарифи – 1 тонна учун 0,84 долларни (ҚҚСсиз) ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан