25 март, чоршанба куни Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 79 кишига етди.
Мамлакатнинг иккита асосий шаҳри - Нур-Султон ҳамда Олмаота ёпилганига қарамай, вирус тарқалиш ҳолати ортиб бормоқда.
Энг охирги ҳолатлар Чимкент шаҳрида, Жамбил вилоятида ҳамда мамлакатнинг Россия билан чегарадош Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилди.
Вирусни юқтириб олганлардан бири қўшни Қирғизистондан келган. Яна бири эса Россиянинг Омск шаҳридан қайтиб келган.
Ўтган ҳафта Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва мамлакат чегаралари ёпилди.
Чегаралар ёпилиши мамлакат фуқароларининг чет элдан қайтиб келишига таъсир қилмайди.