Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилди
1.03.2022 17:41,  
70

Қозоғистон Россия ва Украинани можарони ҳал қилиш учун умумий йўл топишга чақиради ва керак бўлса, воситачи сифатида ҳаракат қилишга тайёр. Бу ҳақда сешанба куни Қозоғистон президенти, ҳукмрон «Нур Отан» (Ватан нури) партияси раиси Қосим-Жомарт Токаев ушбу уюшманинг номини Аманат деб ўзгартиришга қарор қилинган навбатдан ташқари қурултойида маълум қилди — дея хабар бермоқда Таcc.

«Бизнинг позициямиз давлатимиз хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш — деди президент. 2010 йилда ЙХҲТ саммитига мезбонлик қилган давлат сифатида биз Евроосиё хавфсизлигининг ажралмаслиги тамойилига қатъий турибмиз. Унинг фикрича, бу тамойил ўзаро ишончга асосланган, ўзаро тушунишни назарда тутади. Минск келишувлари қоғозда қолиб, Украина ҳудудида ҳарбий амалиётлар олиб борилди. Биз ҳар икки давлатни музокаралар столида умумий тил топишишга ва келишувга эришишга чақирамиз. Қозоғистон ҳар икки томонга ёрдам кўрсатишга, жумладан, воситачилик хизматларни кўрсатишга тайёр”, деди давлат раҳбари.

Ўйлайманки, биз барчамиз биргалашиб келаётган қийинчиликларни енгамиз. Уларнинг мураккаблигини эътибордан четда қолдириб ҳам бефарқ туриб ҳам бўлмайди", - деди президент.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан Украинага махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилган эди. Шундан сўнг, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, шунингдек, бир қатор бошқа давлатлар россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар қўллаётганини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан