Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон шарқидаги ёнғин уч кун деганда ўчирилди
25.04.2020 22:55,  
242

Қозоғистон шарқидаги махсус қўриқланадиган табиат зонасидаги ўрмон ёнғинлари 3 кун деганда ўчирилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси раҳбари Нурсултон Нураҳмедов маълум қилди.

Ёнғин 2,5 минг гектар ерни қамраб олган.

23 апрел куни Шарқий Қозоғистон вилояти Безкарагай туманидаги "Етти ўрмон" давлат қўриқхонаси ҳудудидаги арчалар ёна бошлаган.

Дастлаб ёнғинни ўчиришга 73 ходим ва иккита вертолёт жалб қилинган.

Жума куни 2000 гектарга яқин ер ёниб бўлган эди. 300 дан ортиқ киши ўтни ўчириш билан машғул бўлган.

Умуман олганда, 400 дан ортиқ хизматчилар ҳамда 100 га яқин техника ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан