Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди
21.07.2022 11:29,  
25

Қирғизистонда бўлиб ўтаёган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида Қозоғистон президенти Қ.Тоқаев Қозоғистон "Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “биз темир йўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракатдаги состав тақдим қилишимиз мумкин".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланган эди. Темир йўлининг узунлиги 600 км бўлади, тахминий қиймати — $5 млрд.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан