Қозоғистон учта давлатга халқаро авиарейсларни очди

Қозоғистон учта давлатга халқаро авиарейсларни очди

Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов халқаро рейсларнинг қайта тикланишини тушунтириб ўтди.

«Коронавирус инфекциясига қарши идоралараро комиссияси яқинда йиғилиш ўтказди ва 1 июндан бошлаб учта мамлакатга парвозларни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишга рухсат берди. Улар Жанубий Корея, Хитой ва Озарбайжон.

Нима учун бу давлатлар танланди? Биринчидан, у ердаги COVID-19 билан боғлиқ вазият баҳоланди. COVID-19 халқаро рейтинги мавжуд ва ушбу учта мамлакат энг хавфсиз мамлакатлар қаторига киради», - деди вазир.

Унинг айтишича, иккинчи босқичда Германия, БАА, Чехия ва Таиландга парвозлар тикланади. «Польша ва Венгрия учун ҳам рухсат олишимиз мумкин. Ахир у ерда ҳам хавфсизлик даражаси жуда юқори. Иккинчи босқич 15 июндан кейин бошланади.

Хориждаги ҳамкасбларим билан доимий алоқадаман. Мен Туркия транспорт вазири билан гаплашганимда, улар Анталияга парвозларни очишни режалаштираётгани ва 20 июнь санасини махсус белгилаб қўйганини айтди. Биз ҳали ҳам бу иш устида ишламоқдамиз», - деди Б.Атамқулов.