Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 24,5 фоизга ўсди
16.06.2022 18:07,  
21

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 24,5 фоизга ошиб, 1,4 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.

Бу рақамлар Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихон Смаилов ва ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

«Икки давлат президентлари томонидан белгилаб берилган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича топшириқни амалга ошириш комплекс ёндашувни талаб қилади. Бунинг учун Қозоғистон ва Ўзбекистонда етарлича иқтисодий салоҳият мавжуд. Ўйлайманки, бизнинг мунтазам учрашувларимиз Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга кўтаришга ёрдам беради», — деди Смаилов.

Мулоқот чоғида саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва транзит-транспорт соҳасида ҳамкорлик, шунингдек, сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг биринчи чорагида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, саноат кооперацияси соҳасида 1,7 миллиард долларлик тўққизта лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан