Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Хитой билан автобус, поезд ва авиа қатновларни тўхтатади
29.01.2020 16:26,  
272

Қозоғистон Хитой билан автобус, поезд ва авиа қатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилди, деб хабар берди Kazinform primeminister.kzга ҳавола қилиб.

Ҳукумат қошидаги идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудида коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича бирқатор чора-тадбирлар кўришга қарор қилди.

«2020 йил 29 январдан эътиборан Қозоғистон ва ХХР ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиш; 2020 йил 1 февралдан эътиборан Қозоғистон ва ХХР ўртасида йўловчилар поездлари қатновини вақтинча тўхтатиш; 2020 йил 3 февралдан эътиборан Қозоғистон ва ХХР ўртасидаги мунтазам авиақатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилинди», - дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, 2020 йил 4-8 февраль оралиғида Халқаро теннис федерациясининг Федерация кубоги саралаш матчларини ХХР Дунгуан шаҳридан Нур-Султан шаҳрига кўчириш ҳақидаги аризаси қабул қилинмаган.

«Идоралараро комиссия вазиятни мунтазам назорат қилиб турибди. Жорий йил 29 январь кунги ҳолат бўйича, Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган», - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан