Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон хитойликларга визасиз тартибни бекор қилди
27.01.2020 11:39,  
456

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Хитойдан транзит йўловчилар учун Қозоғистон Республикасида 72 соатлик визасиз ташрифини тўхтатди, дея хабар беради Казинформ.

Бу ҳақдаги қарор Хитойдан Қозоғистонга коронавирус тарқалишининг олдини олиш масаласига бағишланган йиғилишдан кейин эълон қилинди.

Бундан ташқари, "Хоргос" халқаро чегаралараро ҳамкорлик марказининг Қозоғистондаги қисмини вақтинча тўхтатиб туриш, давлат чегарасидаги назорат пунктларида, шу жумладан ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назоратини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қозоғистонликларга хусусий бизнес ва сайёҳлик мақсадида Хитойга боришдан сақланиш тавсия этилади. Хитойга хизмат сафарларида саёҳат ҳам чекланади.

Хитойдан келган барча фуқароларимиз яшаш жойида тиббий назорат остида бўлади, ҳамда Хитой ва бошқа чет давлатларида қолган барча фуқароларимиз эътибордан четда қолмайди. Агар керак бўлса, консуллик ва бошқа ёрдам кўрсатилади.

Бош вазир Хитойнинг Ухан шаҳридаги қозоғистонлик талабаларни ва Қозоғистон Республикасининг бошқа фуқароларини ҳам фавқулодда эвакуация қилишни таъминлаш тўғрисида кўрсатма берди.

Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш, тиббий муассасаларнинг эпидемиологик вазият ёмонлашганда аҳолига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъминлаш вазифаси Бош вазир ўринбосари Б. Сапарбаев бошчилигидаги идоралараро комиссияга топширилди.

МАВЗУГА ДОИР: Тожикистон Хитой билан авиапарвозларни тўхтатди

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон президенти коронавируснинг Хитойдан мамлакатга тарқалишининг олдини олиш учун қатъий ташкилий чоралар кўришни буюрганди.

Шунингдек, 23 январ куни Тожикистоннинг Somon Air авиаширкати феврал ойигача Душанбе-Урумчи (Хитой) йўналишидаги парвозларни тўхтатганини маълум қилган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан