Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда 13 ойлик янги календар тақдим этилди
23.09.2020 16:13,  
724

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида янги тақвим тақдим этилди, унинг муаллифи академик Сайлибай Бекбулатов, деб хабар беради Tengrinews.

Ушбу тақвимнинг анъанавий Грегориан тақвимидан асосий фарқи унда 13 ой бор. Академик уни узоқ вақт давомида ўрганган қадимий турк даврий тақвими асосида яратганини айтмоқда. 

"Янги тақвим лойиҳаси "Global Discovery" конференцияси иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди. Баъзи олимлар Грегориан календарида илмий асос йўқ деб ҳисоблашади", - деб ёзади қозоқ нашри. 

"1923 йилда Женевадаги Миллатлар Лигаси йиғилишида календар ислоҳоти бўйича махсус халқаро қўмита тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўшандан бери 400 календар лойиҳа тақдим этилди. Аммо ҳеч бири қабул қилинмади. Бугун биз 401-лойиҳани тақдим этамиз. Бу дунё миқёсида доимий, ўзгармас тақвим", - деди профессор Адил Ахметов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан